Бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ахборотлар

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш


Ушбу саҳифани
юклаб олиш
 
Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бунда асосий эътибор кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга 2016 йилда вилоят тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳажми 1219.0 млрд.сўмни ташкил этди. Кредит маблағларининг 792.4 млрд.сўми ёки 65.0 фоизи узоқ муддатли кредитлар ҳиссасига тўғри келган. Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида барча молиялаш манбалари ҳисобидан мазкур соҳага 303.0 млрд.сўм миқдорида микрокредитлар ажратилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1.3 баробарга ўсиш таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тижорат банк филиаллари томонидан тадбиркор аёлларга жами 131.5 млрд.сўм кредитлар ажратилган. Ўзбекистон Респбуликаси Презитентининг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1047-сонли қарорини вилоятда бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳисобот даврида вилоят банклари томонидан 215.0млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлартўғрисида”ги 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан ҳисобот даврида вилоят банклари томонидан 214.0 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Самарқанд вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган тижорат банклари томонидан таклиф этиладиган кредит турлари бўйича маълумотлар:

 

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш:

Марказий банк вилоят бош бошқармаси
Телефон: 8 (366) 233 37 02
Эл. почта: markaziybank@samarkand.uz

Вилоят савдо-саноат палатаси
Тел.: 8 (366) 210 11 03, 210 11 02,
факс 8 (366) 210 11 01
Эл. почта: biznes@samarkand.uz


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-09-19 17:00:18; Кўрилганлиги: 2005.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
Бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ахборотлар
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)