Нодавлат таълим тизимида чет тилларни ўргатиш

Хорижий тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш соҳасидаги нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия олиш учун ариза юбориш


Хизмат ҳақида

Хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкиллаштириш соҳасидаги нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш учун ариза юбориш

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Юридик шахс

Ташкилот

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси;

ўқув режалари ва дастурлари;

чет тилларга ўқитган ҳолларда педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаси)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган билимлар даражаси ва чет тилини билиш ва эгаллаб олганлик даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатининг нусхалари);

ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги «Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» №169-сон қарори;

2014 йил 31 декабрдаги "Тадбиркорлик субектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 377-сон қарори;

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» 71-II сонли қонуни асосида амалга оширилади.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланганидек, лицензия даъвогари аризасини кўриб чиққанлик учун энг кам иш ҳақи икки баробари миқдорида тўлов олинади.

Йиғилган сумма лицензиантнинг аризасини кўриб чиқиш учун Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоб рақамидаги ҳисобига ўтказилади.

Давлат божини тўлаш тартиби

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курслари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади

Хизматни кўрсатиш муддати

Лицензия даъвогарига лицензия бериш ёки бермаслик қарорининг қабул қилиш муддати талабнома келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кундан ошмаслиги керак.

Хизмат натижаси

Лицензия беришни рад этилганлиги ёки лицензия бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги жавоб қабул қилиниши

Рад этиш сабаблари

Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуликаси қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Шикоят аризаси бериш тартиби

Аризачи ишчи органнинг қарори устидан, шунингдек мансабдорнинг хатти-ҳаракатлари тартиби устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Тақдим этиладиган ариза шакли

Ариза (PDF, 86 Kb)

Масъул шахс:

Хушмуродов Дадахон Раимович

Лицензияни расмийлаштиришга маъсул ҳодим.

Манзил: Самарқанд шаҳар, Университет хиёбони 12-уй. Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси.

Мурожаат учун телефон: (0-366) 233-52-86

Электрон почта: samarqand@markaz.uz

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 169-сон қарори


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-04-03 05:12:54; Кўрилганлиги: 831.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
Нодавлат таълим тизимида чет тилларни ўргатиш
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)