Лизинг хизматлари

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан лизингга берилаётган техникалар тўғрисида маълумот


Лизинг фаолияти тўғрисида умумий маълумотлар

Компаниянинг асосий мижозлари

  • Фермер хўжаликлари;
  • Ширкат (кооператив) хўжаликлари;
  • Машина трактор парклари АЖ;
  • Муқобил машина трактор парклари;
  • Вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ.

Имтиёзли лизинг хизматини кўрсатиш шартлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йил 424-сонли “Қишлоқ хўжалигини лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ширкат (кооператив), фермер хўжаликлари ва машина-трактор парклари республика машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаларини лизингга олишда қуйидаги имтиёзларга эгадирлар:

  • аванс сифатида техниканинг фақат 15 фоизлик қисмигина тўланади;
  • техника 7-10 йилгача бўлган муддатга лизингга берилади;
  • лизинг маржаси фоизи миқдори Марказий Банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи даражасидан юқори бўлмайди;
  • лизинг олувчи томонидан лизинг объекти аввалдан суғурталаниб, суғурта полиси лизинг берувчига тақдим этилади.

Умумий асосларда лизинг хизматини кўрсатиш шартлари:

Бунда, лизинг бозоридаги таклиф ва талабдан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида:аванс сифатида техниканинг 40 фоизгача бўлган қисми тўланади;

  • техника 1,5 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга лизингга берилади;
  • лизинг маржаси фоизи миқдори йиллик 16 фоизгача белгиланиши мумкин;
  • лизинг объекти ва унинг сотувчиси лизинг олувчи томонидан танланади.

 


 

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси  фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

  • Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни;
  • Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
    - 2002 йил 28 августдаги “Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
    - 2007 йил 5 ноябрдаги “Ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-725-сон қарори;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
    -1999 йил 30 октябрда қабул қилинган 486-сонли “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори;
    - 2000 йил 2 ноябрда қабул қилинган 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
    - 2004 йил 23 январдаги 33-сонли “Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
    - 2007 йил 18 июндаги 123-сонли “Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
    - 2007 йил 12 декабрдаги 254-сонлиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори;
  • Компания фаолиятига тегишли бўлган Фармойишлари, Мажлис баёнлари ва кўрсатмалари;
  • Компания Устави.

 


 

 

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан бериладиган техникаларни лизингга олиш учун зарурий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

  1. Расмий буюртма хати (намуна)
  2. Юридик шахснинг давлат статистика органларидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги Гувоҳномаси нусхаси
  3. Лизингни бутун муддати учун лизинг тўловларининг қопланиши прогнозини кўрсатувчи “Бизнес режа” (намуна)
  4. Гаров (банк ёки суғурта кафолати шартномаси ёхуд учинчи шахс кафиллиги) шартномаси (намуна)
  5. Лизингни бутун муддати учун суғурта полиси

 


"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси томонидан лизингга берилаётган техникалар тўғрисида маълумот

Т/р тури русуми
I.  Трактор ва комбайнлар
1 Транспорт трактори  (424 билан) ТТЗ-80.10 
2 Чопиқ трактори  (пахта териш машинаси учун) ТТЗ-811
3 Пахта териш машинаси (тракторсиз) МХ-1,8 
4 Ҳайдов трактори  (424 билан) ТS-135  ($)
5 Ҳайдов трактори  (424 билан) ТL-100 ($)
6 Ҳайдов трактори   Т-7060 ($)
7 Ҳайдов трактори   ТТ-40 ($)
8 Ҳайдов трактори  (424 билан) Arion-630c (€) (72600)
II. Қишлоқ хўжалик техникалари
9 Трактор тиркамаси (через автопром) 2ПТС-4-793-03А
10 Культиватор (Чирчик) КХУ-4Б
11 Культиватор (Ургенч) КУ-4ВМ
12 Чизелькультиватор ЧКУ-4М
13 Корчеватель КЧУ-3,6
14 Ўт ўргич мойдалагич КИР-1,5 (Ургенч)
15 Ўт ўргич мойдалагич КИР-1,5 (Агрегат)
16 Омоч ПОН-4х40
17 Омоч ПН-4-40
18 Омоч ПОН-4+1х40 (Пума учун)
19 Чигит экиш сеялкаси СЧХ-4Б (Оддий) Агрегат заводи
20 Чигит экиш сеялкаси СЧХ-4Б (6 қаторли) Агрегат заводи
21 Чигит экиш сеялкаси СЧХ-4Б (Қўш қатор) Агрегат заводи
23 Чигит экиш сеялкаси СЧХ-4Б (Қўш қатор) Ургенч
24 Минерал ўғит сочгич РМУ-0,5 (Агрегат заводи)
25 Минерал ўғит сочгич НРУ-0,5 (Наманган Мехмаш)
26 Пуркагич VP-1 (Агрихим ққ)
27 Пуркагич VP-1МВ-300 (Агрихим ққ)
28 Пуркагич ОВХ-600
29 Пуркагич ОРПД-12
30 Пуркагич Аида ОГ-101
31 Пуркагич Кариола ОДК
32 Пуркагич ОШХ-12-1А-02
33 Чанглатгич ОШУ-200
34 Чанглатгич ОШУ- ДКМ 2000

 


Маълумотлар "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компанияси Самарыанд вилояти филиали томонидан тақдим этилган

Филиал директори: ҒАФФОРОВ Алишер Содиқович

Манзили: 140108, Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 49А-уй

Мурожаат учун телефон: 8 (366) 233-32-86, факс: 8 (366) 233-00-32

Вебсайт: www.agroleasing.uz

Электрон почта: info@agroleasing.uz


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-03-02 18:02:56; Кўрилганлиги: 4886.