Алкоголли маҳсулотлар савдосини лицензиялаш

Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


Ушбу саҳифани
юклаб олиш
 

 

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги № 605-сонли «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида» қарори асосида амалага оширилади. 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  1. юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;
  2. юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  3. шаҳарларда - энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;
  4. юридик шахсда шаҳарларда - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машиналарини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим этилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади;
  5. давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Агар юридик шахс мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа товарлар билан ҳам савдо қилган тақдирда, қўшимча равишда давлат солиқ хизмати органининг бошқа товарлар билан савдо қилиш учун фойдаланиладиган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилади;
  6. чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).

Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс - ариза берувчи жавоб беради.

Тақдим этиладиган ариза шакллари: 

Юридик шакслар томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олишга АРИЗА шакли (DOC форматда, 28 Kb)

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олишга АРИЗА шакли (DOC форматда, 25 Kb)

Алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасини узайтиришга АРИЗА шакли (DOC форматда, 34 Kb)

 

Масъул шахс:
Ҳамроқулов Ўткур
Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассис
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй, 140100
Тел.: 8 (366) 231 71 64
u.hamrokulov@samarkand.uz


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-03-02 13:03:47; Кўрилганлиги: 1710.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
Алкоголли маҳсулотлар савдосини лицензиялаш
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)