Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги № 289 - сонли «Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» қарори асосида амалга оширилади.
Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
Лицензия олиш учун лицензия талабгори "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Тақдим этиладиган ариза шакллари
Ариза (DOC форматда, 25 Кб)
Масъул шахс:
Тошпулат Шавкат
Вилояти ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари етакчи мутахассиси
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй, 140100
Тел.: 8 (366) 235 60 81
sh.toshpulatov@samarkand.uz
— Ёнилғи қуйиш шаҳобчалари (XLS форматда, 244 Кб)
— Суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шаҳобчалари (XLS форматда, 188 Кб)
— Газ (метан) тўлдириш компрессор шаҳобчалар (XLS форматда, 182 Кб)
Хизматдан фойдаланиш
Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-05-26 10:36:41; Кўрилганлиги: 3063.