Улгуржи савдоларни лицензиялаш

Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш‎


Ушбу саҳифани
юклаб олиш
 

 

Улгуржи савдо фаолияти лицензиялаш, лицензияга даъвогар юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтиш жойларда, шаҳар (туманлар) хокимиятлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги № 242-сонли «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида» қарори асосида амалга оширилади. 

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

  • юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги  ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза; 
  • юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; 
  • энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиєловчи ҳужжатнинг, шу жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси; 
  • лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

Тақдим этиладиган ариза шакллари 

Ариза

 

Масъул шахс:
Шаҳар ва туман ҳокимликлари
ulgurjisavdo@samarkand.uz

Хизматдан фойдаланиш


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-03-02 14:39:27; Кўрилганлиги: 1430.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
Улгуржи савдоларни лицензиялаш
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)