Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш интерактив хизмати


Хизмат ҳақида:

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи:

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами шаҳар ва туманларда ташкил этилан “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилиниб, ҳужжатлар асосида хулосалар ва қарор лойиҳалари тайёрланиб, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги ишчи органга хулоса учун тақдим этилади..

Xизмат якунида тақдим этиладиган ҳужжатлар тоифаси:

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

Xизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

  • Юридик шахслар;
  • Жисмоний шахслар.

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани  олиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

  • Реклама жойини олиш ва реклама конструкциясини жойлаштириш истагини билдирган аризачи ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маьлумотлар кўрсатилши керак:

-аризадан мақсад;

-конструкция тури ва унинг ўлчамлари;

-аризадаги реклама жойининг мавжуд объектларга боғлиқ ҳолда аниқ манзили;

-аризачининг имзоси ва муҳри;

-реклама жойининг чизмаси;

ўрнатилиши мўлжалланаётган конструкциянинг изометрияда олд томондан, ён томондан, тепадан кўринишлари акс этган ҳамда конструкция барча элементларининг ўлчамлари, тури, конструкциянинг умумий оғирлиги кўрсатилган техникавий чизмаси;

-шамол босими талабларига мувофиқлиги тўғрисида маьсул шахслар томонидан бажарилиб, имзоланган ҳамда ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган кафолат мажбуриятлари;

-зарур бўлса, реклама конструкциясини ўрнатилиши мўлжалланган мулк эгалари, шунингдек реклама конструкциясини ўрнатиш мўлжалланаётган ҳудуд эгалари билан келишув.

  • Ахборот кўрсаткичини ўрнатиш истагини билдирган аризачи ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризада қуйидаги маьлумотлар кўрсатилиши лозим:

-аризадан мақсад;

-ахборот кўрсаткичининг ўлчамлари;

-ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган манзили ва мўлжали;

-кўрсаткичдаги матн ва жойлаштириш муддати;

-аризачининг имзоси ва муҳри.

Аризага мажбурий тартибда қуйидаги ҳужжатлар мажмуаси илова қилинади:

-ахборот кўрсаткичи ўрнатиладиган жойининг чизмаси;

-раҳбар томонидан тасдиқланган ва муҳри билан шаҳодатланган, конструкциянинг аниқ ўлчамлари ва рангли тасвири кўрсатилган ахборот кўрсаткичи конструкциясининг эскизи.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

«Реклама тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонуни;

«Реклама тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори.

Xизмат нархи:

Кўрсатилаётган рекламанинг мазмуни, реклама ташувчисининг тури, жойлаштирилаётган рекламанинг эгаллаш ҳудудига боғлиқ ҳолда шахар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Кенгаш қарорига кўра.

Xизмат кўрсатиш муддати:

40 иш кунигача.

Рад этиш сабаблари:

Тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ва қўйилмаган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:

  • Қайд этилган бача ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
  • Аризачи талаб этилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;
  • Талаб этилган формалар нотўғри тўлдирилганда.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Лицензияланувчи орган мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳужжатлар намуналари:

Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувохнома олиш учун ариза нусхаси (PDF форматда, 353 Кб)

Рухсатнома нусхаси (PDF форматда, 123 Кб)

Аризани қабул қилганлик ҳақида белги (PDF форматда, 186 Кб)

Қўшимча маълумотлар бланкаси (PDF форматда, 296 Кб)

Рад этиш бланкаси нусхаси (PDF форматда, 242 Кб)


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-08-07 19:00:00; Кўрилганлиги: 2527.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)