Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўлда юришда имтиёзлар тўғрисида ахборот бериш
Темир йўл чиптасини харид қилиш учун қандай чегирмалар мавжуд?
Бир йилда бир марта икки тарафлама бепул чипта олиш ҳуқуқига эгалар:
- Совет Иттифоқи қаҳрамонлари ва уч тоифада Шон-шухрат ордени билан тақдирланган шахслар;
- I ва II гуруҳдаги уруш ногиронлари, шу шахсларга тенглаштирилган ярадор бўлган ишчилар, ҳарбийлар ва хизматчилар;
- Чернобил авариясини йўқотиш натижасида ногирон бўлганлар (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);
Болалар учун қандай чегирмалар бор?
Йўловчи 5 ёшгача бўлган битта фарзандини алоҳида жой ажратилмаган ҳолда ўзи билан поездда олиб кетиши мумкин. Агар иккинчи фарзанди ҳам 5 ёшгача бўлса, тариф нархидан 50% чегирма орқали жой ажратилган ҳолда олиб кетиши мумкин. 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга ҳам тариф нархидан 50% чегирма берилади.
манба: uzrailpass.uz
Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-02-29 21:05:14; Кўрилганлиги: 5277.