Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш интерактив хизмати


Хизмат ҳақида:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш.

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи:

Шаҳар ва туман давлат хизматлари марказлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси шаҳар ва туман бўлинмалари, шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бўлинмалари

Хизмат якунига тақдим этиладиган ҳужжат тоифаси:

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга– рухсатнома.

Хизматдан фойдалунвчиларнинг тоифаси:

  • Юридик шахслар;
  • Жисмоний шахслар.

Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсатномалар олиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:

  • Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома олишга ариза;
  • Ариза берувчининг мавжуд турар жой биносига ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • Бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва оила вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишдаги розилиги;
  • Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўловининг амалга оширилганлиги бўйича ҳужжат.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

  • Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 163-И-сон билан рўйхатдан ўтган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекси”
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги “Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 70-сон қарори

Хизмат нархи:

Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 % миқдорида йиғим мавжуд

Рад этиш сабаблари:

Тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ва қўйилмаган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:

– хизмат регламентида кўзда тутилган ҳужжатларни тақдим этмаганликда;

– аризачи талаб этилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;

– талаб этилган формалар нотўғри тўлдирилганда;

– тақдим этилган ҳужжатлар хаққоний бўлмаганда.

Ҳужжатлар намуналари:

Ариза (PDF форматда, 355 Кб)

Бинонинг кадастр ҳужжати (PDF форматда, 266 Кб)

Рад этиш бланкаси нусхаси (PDF форматда, 242 Кб)

Розилик хати (PDF форматда, 243 Кб)

Рухсатнома нусхаси (PDF форматда, 121 Кб)

Рухсатноманинг нусхасини олиш учун ариза (PDF форматда, 665 Кб)

Хулоса (PDF форматда, 118 Кб)


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2016-08-07 19:00:00; Кўрилганлиги: 3237.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)