Ушбу саҳифани
юклаб олиш
 

Хизмат ҳақида:
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесишга рухсатнома олиш

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи:
Давбионазаорат инспекцияси, Табиатни мухофаза қилиш.
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун субъектлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами шаҳар ва туманларда ташкил этилган “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилинади.

Хизмат якунида тақдим этиладиган ҳужжатлар тоифаси:
Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесишга рухсатнома

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

  • Жисмоний шахс
  • Юридик шахс

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесишга рухсатнома олиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:
            - Юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, рахбарнинг исми, фамилияси;
- Жисмоний шахс маълумотлари – фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили (телефон рақами) ва паспортидан нусха;
- Ўсимлик тури, унинг ғамланадиган қисмларини-барглари, илдизлари, мевалари, шарбати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда;
- ғамлаш ҳудуди (вилоят, туман);
- ғамлаш ёки тўплаш ҳажми (кг, тонна, дона, кубометр);
- ғамлаш (тўплаш) муддатлари.

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори.

Хизмат нархи:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари-жисмоний шахсларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коэфиценти миқдорида, табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахслардан 0,2 коэфиценти миқдорида ва хорижий фуқаролардан – 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.+ ҳар бир дона учун тўлов олинади.

Хизмат кўрсатиш муддати:
145 иш куни. Ҳужжатлар топшириш исталган куни амалга оширилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш эса кейинги йилнинг 1 январидан то (ўртача) 25 майигача амалга оширилади.

Рад этиш сабаблари:
Тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ва қўйилган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:
Қайд этилган барча ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
Аризачи талаб этилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;
Талаб этилган формалар нотўғри тўлдирилганда.

Ҳужжатлар намуналари:
Ўзбекистон Республикасининг Ягона Интерактив Давлат Хизматлари порталида келтирилган.


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2017-06-12 10:10:10; Кўрилганлиги: 1662.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)