Ушбу саҳифани
юклаб олиш
 

Хизмат ҳақида:
Ўсимликлар дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун (Қизил китобга киритилмаган, ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш) олиш учун) рухсатнома олиш

Ушбу давлат хизматини кўрсатувчи давлат органи:
Давбионазаорат инспекцияси.
Ўсимликлар дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун (Қизил китобга киритилмаган, ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш) олиш учун) рухсатнома олиш учун субъектлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами шаҳар ва туманларда ташкил этилган “Ягона дарча” марказлари орқали қабул қилинади.

Хизмат якунида тақдим этиладиган ҳужжатлар тоифаси:
Ўсимликлар дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун (Қизил китобга киритилмаган, ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш) олиш учун) рухсатнома

Хизматдан фойдаланувчиларнинг тоифаси:

  • Жисмоний шахс
  • Юридик шахс

Ўсимликлар дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун (Қизил китобга киритилмаган, ўрмон фондига кирмайдиган ўсимликлар турларини табиий муҳитдан ғамлаш (тўплаш) олиш учун) рухсатнома олиш учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами:
            - Юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, рахбарнинг исми, фамилияси;
- Жисмоний шахс маълумотлари – фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили (телефон рақами) ва паспортидан нусха;
- Ўсимлик тури, унинг ғамланадиган қисмларини-барглари, илдизлари, мевалари, шарбати ва бошқаларни кўрсатган ҳолда;
- ғамлаш ҳудуди (вилоят, туман);
- ғамлаш ёки тўплаш ҳажми (кг, тонна, дона, кубометр);
- ғамлаш (тўплаш) муддатлари.
Табиат фойдаланувчининг ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олишга оид аризасида ўсимлик турларини ғамлаш (тўплаш), олиш назарда тутилаётган ҳудудларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчиларнинг ёки махаллий давлат ҳокимияти органларининг розилиги кўрсатилган бўлиши шарт.

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:
“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (2016 йил 21 сентябрь, ЎРҚ-409-сон).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори.

Хизмат нархи:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жисмоний шахсларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коэфиценти миқдорида, табиатдан фойдаланувчилар - юридик шахслардан 0,2 коэфиценти миқдорида ва хорижий фуқаролардан – 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Хизмат кўрсатиш муддати:
60 банк куни

Рад этиш сабаблари:
Тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган ва қўйилган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, жумладан:
Қайд этилган барча ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
Аризачи талаб этилган қонун-қоидаларга рози бўлмаганда;
Талаб этилган формалар нотўғри тўлдирилганда.

Ҳужжатлар намуналари:
Ўзбекистон Республикасининг Ягона Интерактив Давлат Хизматлари порталида келтирилган.


Саҳифа охирги янгиланган вақт: 2017-06-12 09:56:07; Кўрилганлиги: 1898.

 
Электрон кўринишда мурожаат йўллаш
(масалан, Абдуллаев Алишер Рустамович)
(масалан, Самарқанд ш., Бўстонсарой кўчаси, 105)
(кодлар билан, масалан, 998 (99) 123-45-67)
998
(масалан, yourname@domain.uz)
(камида 10 та белги)
(фақат .jpg, .png, .doc, .docx, .pdf, .zip, .rar кенгайтмали ва ҳажми 25 Мб дан катта бўлмаган файлларни юклаш мумкин)